БПТда ташкил этилган тадбирда долзарб масалалар илгари сурилди

27.09.2022, 16:41

БПТда ташкил этилган тадбирда долзарб масалалар  илгари сурилди

O'zLiDeP Уйчи туман Кенгаши томонидан тумандаги 1- сонли касб - ҳунар коллежи биносида “БПТларда самарали тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ундаги аъзолар сафини янада кенгайтириш” борасида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Наманган вилоят Кенгаши БПТ лар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Бону Исоқова ҳамда Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Дилноза Ҳолматова, партия Фахрийлар Кенгаши раиси Неъматжон Рахимов ва туман Кенгаши аппарат раҳбари Адиба Холмирзаева, БПТ раислари ҳамда талаба ёшлар иштирок этишди.

Унда партия туман Кенгашининг қуйи негизлари томонидан жойларда кенг аҳоли қатламлари ўртасида  партиянинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, айниқса, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари самарадорлигини оширишда фаол қатнашиш тўғрисида фикр-мулоҳазалар юритилди.

Шунингдек, партия аъзоларининг сонини кенгайтириб, улар орасидан ўзининг мустақил фикри ва сиёсий позициясига эга, сафдошларини ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга, пухта билимли, дунёқараши кенг муносиб номзодларни  БПТ  раислари этиб сайлаш ва улар орқали сиёсий куч сифатида партия фаолияти, партиянинг мақсад ва вазифалари, электоратимиз бўлган тадбиркор ва ишбилармонлар фермерларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар, тадбиркорларимиз учун яратилаётган имконият ва шароитларни партия вакилларига етказишларида фаол бўлишлари ҳақида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан БПТ раислари билан жойларда  тарғибот тадбирлари ҳамда партия аъзолари сафини янада кенгайтиришда олиб бориладиган ишлар мақсад қилиб белгилаб олинди.

Суҳбат якунида 8 нафар хайриҳоҳ ёшлар ҳамда 5 нафар ўқитувчилар партия аъзолари сафига қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    326
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+