«Энди томимиздан чакки ўтмайди»

27.09.2022, 16:43

«Энди томимиздан чакки ўтмайди»

O'zLiDeP ҳудудий кенгашлари депутатларининг хайрли ишлари сони кўпаймоқда. Бугун улар эҳтиёжманд кишиларнинг муаммосини ҳал қилиш, уларга елкадош бўлиб, масаласига ечим излашдек амалий ишларга ўтмоқдаки, натижада сайловчиларнинг ҳам бундан мамнунлиги ортмоқда.

Хусусан, O'zLiDeP Шўрчи туман Кенгаши 17-Жойилма сайлов округидан сайланган депутат  М.Саломов яқинда “Жойилма” маҳалласида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг муаммоларини ўрганди. Ўрганишлар давомида ҳудудда яшовчи М.Чориева ва И.Тошбоевалар яшаш  уйининг таъмирталаб бўлиб қолганини айтиб, депутатга мурожаат қилишди. Бу ёғи қиш яқин, ёғингарчилик мавсумида уйнинг  том қисмидан доим сув ўтиб, азият чекишларини айтиб, ушбу муаммони бартараф этиш учун депутатдан ёрдам сўрашди.

Депутат  М.Саломов  мурожаатчиларнинг яшаш уйини бориб, кўздан кечирди. Шундан сўнг, Маҳбуба Чориевага 35 дона, Ирода Тошбоевага эса ҳомийлик асосида 40 дона шифер олиб берди. Бундан ташқари, депутат ўз ташаббуси билан маҳалладаги 1 километрлик таъмирталаб ички кўчага ҳам тош ётқизди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    350
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+