Депутат ташаббуси билан маҳалла ҳудудларидаги ички кўчалар асфальтлаштириб берилмоқда

27.09.2022, 16:47

Депутат ташаббуси билан маҳалла ҳудудларидаги ички кўчалар асфальтлаштириб берилмоқда

Халқ депутатлари Боғдод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Шермухаммад Холдаров ҳам ҳар қандай масалада халқ билан бирга бўлиб, сайловчилар ишончини оқлашга, электорат вакилларига елкадош бўлишга интиляпти.

Ҳар доим сайловчилар ишончини оқлашга ҳаракат қиладиган депутат бу сафар яна бир савобли ишга қўл урди.

Яқинда партиямиз вакилига Боғдод тумани “Ирголи” ва “Куголи” маҳалла фуқаролар йиғинларини ички кўчаларида асфальтлаштириш кераклиги бўйича маҳалла аҳолиси вакиллари амалий ёрдам сўраб мурожаат этганди.

Депутат ўзи ва тегишли ташкилотлар ходимлари билан биргаликда ишга киришиб кетди. Ҳозирги кунда маҳалла фуқаролар йиғинидаги 700 метр масофадаги ички кўчаларга асфальт ётқизилиб, 1 км масофадаги йўлларда таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганлигини унутмаслигимиз керак. Зеро,  инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устундир.

  • Кўрилди
    515
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+