O'zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари амалда

28.09.2022, 16:08

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари амалда

O'zLiDePнинг “Соғлом оила мустаҳкам оила” лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида партия Бухоро вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти”нинг соғлиқни сақлаш тизимидаги бир қатор ташкилот ва муассасалар билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлари ўз амалий натижасини бериб турибди.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Бухоро шаҳридаги Сабоҳат Давронова раҳбарлик қилаётган "Тадбиркор бизнес центр" кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш касб-ҳунар ўқув маркази ҳамда ушбу марказ ҳузуридаги “Меҳригиё Мед-Шифо” МЧЖ кундузги даволаш бўлимида “Жисмоний ва маънавий камолот уйғунлиги – соғлом ва фаровон турмуш гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Таъкидланганидек, ушбу ўқув марказида ўтган давр мобайнида мингдан ошиқ ёшлар соҳага оид турли мутахассисликлар бўйича билим ва малакага эга бўлдилар. Эътиборлиси, марказ битирувчиларининг аксарияти тиббиёт йўналишида билим олаётган олий ва ўрта таълим муассалари йигит- қизлари ҳамда МФЙлардиги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлардир.

Тадбир якунида ўқув марказини муваффақиятли битирган 40 нафарга яқин тингловчиларга O'zLiDeP вилоят Кенгашининг ташшакурномалари ҳамда тегишли даражадаги Диплом ва сертификатлар топширилди. Эндиликда 7 нафар битирувчи хотин-қизлар ушбу клиникада доимий иш билан таъминланади, 4 нафар битирувчи аёллар эса кундалик даромадга эга бўлиш имконини берадиган хусусий клиникада ўз фаолиятларини давом эттирадиган бўлишди.

  • Кўрилди
    881
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+