Депутат саъй-ҳаракати билан Узунқишлоқда янги йўл қуришга киришилди

28.09.2022, 16:25

Депутат саъй-ҳаракати билан Узунқишлоқда янги йўл қуришга киришилди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида изчил давом этаётган янгилишлар жараёнига партиядошларимиз, айниқса, депутатларимиз муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилишмоқда.

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгашидаги O‘zLiDeP  депутатлик гуруҳи аъзоси Алишер Аҳмедовни Ширин қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи аҳоли жонкуяр, фидоий инсон сифатида яхши билишади. Маслакдош депутатимиз партиявий воситалар билан маҳалла ҳудудидаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, кўпчиликнинг ҳурматини қозонган депутатларимиздан бири.

Айни кунларда депутат ташаббуси билан Узунқишлоқ ҳудудида 1 километрлик бетон йўл қурилиши қизғин бошлаб юборилди. Одамлар оғирини енгил қиладиган, қолаверса қишлоқ кўркига кўрк бўлиб тушадиган мазкур йўл атрофида бир қатор бунёдкорлик, ободонлаштириш ишларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Примқул Нурматов,

O‘zLiDeP  Зомин туман Кенгаши

аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    192
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+