Пойтахтнинг10 нафар маҳалла ёшлар етакчилари O`zLiDeP сафига қўшилди

28.09.2022, 16:34

Пойтахтнинг10 нафар маҳалла ёшлар етакчилари O`zLiDeP сафига қўшилди

Барчамиз биламизки, Ўзбекистоннинг қарийб 60 фоиз аҳолисини ёшлар ташкил этади. Шуни эътиборга олган ҳолда юртимизда олиб борилаётган сиёсатнинг туб моҳияти ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмаслигига қаратилган. Бугунги кунда маҳалладаги ёшларнинг оғирини енгил қилиш, уларга муносиб турмуш шароитини яратишга масъул ҳисобланган ёшлар етакчиси том маънода маҳалладаги ёшларнинг энг яқин суянчиғи, ишончли ҳамкори, самимий маслаҳатгўйи, чин дўстига айланиб бормоқда.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билаш ишлаш бўлими ва Чилонзор туман Кенгаши томонидан маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда “Ёшлар дафтари” рўйхатида турувчи ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлаш борасидаги масалаларга тўхталди.

Тадбир сўнггида 10 нафар маҳалла ёшлар етакчилари партия сафига қабул қилинди ва гувоҳнома, эсдалик совғалар топширилди.

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+