Сенатор “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

28.09.2022, 16:35

Сенатор “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди

Бугун республикамизнинг қайси бир ҳудудига разм солманг, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасидаги ишлар жараёнига гувоҳ бўласиз. Ҳатто энг чекка ҳудудларда ҳам ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу борада “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг учун ҳар бир туман, шаҳардан иккитадан шароити нисбатан оғир маҳаллалар танлаб олинди. Уларда энг аввало, ҳамюртларимизнинг кундалик турмуш шароитида муҳим бўлган йўл, электр энергияси, газ ва ичимлик суви муаммоларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Қолаверса, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, шифо масканлари, кўчалар, кўплаб аҳоли хонадонлари таъмирлана бошланди.

Урганч шаҳрида "Обод маҳалла" дастур доирасида бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари кун сайин жадал тус олмоқда. Амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сенатор Б.Тожиев ҳамда O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши раиси Ислом Файзуллаевлар маҳаллада бўлиб, мутасадди ташкилотлар ва аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди.

Бугунги кунда мазкур маҳаллада 1079 та хонадонларда турли миллат ва элат вакиллари аҳил иноқ истиқомат қилиб келмоқда. "Обод маҳалла" дастури доирасида 364 хонадонларга ўтказилган ичимлик суви қувурлари қайта таъмирланди. 273 та хонадонларнинг электр симлари янгиланди. 12 кўчадаги эскирган, яроқсиз симёғочлар ўрнига замонавий, мустаҳкам бетон устунлар ўрнатилди. Сўнгра кўчалар текисланиб, тош ётқизилди ва 10 км йўл яъний 24 кўчада  асфальт ётқизиш ишлари олиб борилди.

Айниқса, кўчалар ўзгариб, обод ва гўзал қиёфага кираётгани, муаммолар барҳам топиб, маҳалла аҳлини келажакка ишончи ортаётганлигини фуқароларнинг кайфиятидан англаш қийин эмас.

Дастурлар ижросини таъминлаш доирасидаги ҳаракатлар энг аввало, халқимизнинг эртанги кунидан умид қилиб эмас, балки, бугунидан рози бўлиб яшаш имконини бермоқда.

Насиба Ваисова,

O’zLiDeP Хоразм вилоят кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    432
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+