Бухоро шаҳридаги “RUSHAN TEKS” МЧЖ ҳузурида O’zLiDeP қуйи бўғини иш бошлади
29.09.2022, 16:20

Бухоро шаҳридаги “RUSHAN TEKS” МЧЖда бугунги кунда ишлаб келаётган 105 нафар ишчи ходимларнинг 70 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Ишловчиларнинг қолган қисмини эса ёшлар ташкил этади. Тайёр маҳсулотлардан маълум қисми хорижга жўнатиляпти. Жумладан, Туркия давлатига шу кунгача 35 млн АҚШ доллари миқдорида экспортбоп маҳсулот юборилган бўлиб, ушбу жараён бундан кейин ҳам давом эттирилади.
Пахта хом ашёсини қайта ишлаб калава ип йигириш, ундан эса бўз матоси тайёрлаш ишлаб чиқариш жараёнининг асосини ташкил этади. Келгусида эса янги ускуналар ишга туширилгач матога гул босиш ишлари ҳам бошлаб юборилади. Тикув цехи фаолиятини йўлга қўйиш ҳам асосий вазифалардан биридир. Вақти-вақти билан корхонада маданий тадбирлар ва концерт дастурларининг ташкил этиб келинаётганлиги, ишлаб чиқаришда сифат кўрсатгичлари юқори бўлишини таъминлаяпти.
Корхонада O’zLiDeP вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари масъуллари Робия Салихова, Нўмон Саъдуллоев ва Махбуба Жўраевалар иштирокида ўтказилган йиғилишда жами 15 кишидан иборат Шамшод Исоев етакчилигидаги партия қуйи бўғини ҳам ташкил этилиб, корхона раҳбари Эрдон Тўхтаевга БПТ гувоҳномаси топширилди. Худудда партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда аъзоликка янги қабул қилинган маслакдошлар билан изчил фаолият олиб боришларига ишонч билдирилди.
O’zLiDePнинг бугунги кундаги фаолияти билан боғлиқ зарур маълумотлар берилди. Шу тариқа Бухоро шаҳар партия ташкилоти аъзолари сони 9925 нафарга етди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ташвиқотлар давомида янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди
21.09.2023, 17:20
-
БПТлар фаолияти ўрганилмоқда
11.09.2023, 16:42
-
“Санобар Самад Жасмина” МЧЖда янги БПТ иш бошлади
11.09.2023, 16:30
-
Партия қуйи бўғинларида истиқлол тадбирлари давом этмоқда
31.08.2023, 16:28
-
БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди
29.08.2023, 14:28
Фикрингизни қолдиринг