Шаҳрихонлик фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланди

30.09.2022, 09:48

Шаҳрихонлик фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонованинг Андижон вилояти, Шаҳрихон туманидаги сайловчилар билан учрашувлари ҳам самарали кечди.

Депутат аҳоли яшаётган хонадонларда бўлиб, уларни қийнаётган турмуш муаммоларини аниқлади, тегишли идоралар эътиборини ушбу камчиликларни ҳал этишга қаратди.

Очиқ ва самимий учрашувлар давомида мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча жабҳаларида истиқболли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, шу жумладан, қонун ижодкорлиги борасида салмоқли ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.

Янги қабул қилинаётган қонунлар энг аввало, юртимиз иқтисодиётини ривожлантиришга, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, ёшлар, хотин-қизларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилишини қайд этди.

—Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотларни янада равнақ топтириш, халқимизни рози этиш масаласи асосий ўрин тутади, — дейди О.Отахонова. — Шу сабабли ҳозир маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юриб аҳолини ўйлантириб келаётган масалаларга ечим излапмиз. Асосий мақсадимиз ҳам халқ билдирилган ишончни оқлаш, одамларнинг дардини эшитиб, жойларда тўпланиб қолган муаммоларга ечим топишдан иборат.

Халқ вакили мазкур учрашувлар давомида Қурғонтепа туманида жойлашган уруғчилик корхонасида бўлиб, бу ерда тайёрланаётган уруғнинг ҳажми, сақлаш тизими, шароити, кейинги йил учун тайёрланаётган уруғ сифатини ўрганди.

Депутат О.Отахонованинг учрашувлари Шаҳрихон туман мактабгача талим муассасасида давом этди. Мулоқот чоғида халқ ноиби юртимизда давлат мактабгача таълим муассасалари қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, болалар боғчаларининг моддий-техник ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Халқ вакили шунингдек, тумандаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, беморлар ҳолидан хабар олди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг салмоқли қисми жойида бартараф этилди.

  • Кўрилди
    438
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+