“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди
30.09.2022, 16:01

O'zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши томонидан Бухоро мухандислик-технология институтида “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.
Унда партия вилоят кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Фирдавс Пирназаров иштирок этиб, ушбу лойиҳанинг мақсад-вазифалари, мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида тушунча бердилар.
Учрашув давомида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТ Самарқанд саммитидаги нутқи, унинг халқаро миқёсдаги тарихий аҳамияти, эришилган ютуқлари тўғрисида, жорий йил 22 августдаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида Президентимиз нутқида илгари сурилган 5 та йўналишдаги асосий мақсад ва вазифалар, хусусан тадбиркорликка оид фикр-мулоҳазалар юритилди.
Тадбир доирасида институт педагог ва фаол ёшларининг фикр - мулоҳазалари тингланиб, улардан 18 нафари партия кадрлар захирасига киритилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида талаба ёшлар билан мулоқот ўтказилди
25.09.2023, 16:59
-
Ёшлар масаласи яна бир бор юксак минбардан янгради
25.09.2023, 16:32
-
Партиявий лойиҳалар ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда
22.09.2023, 15:25
-
Самарқандлик талабаларга “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди
22.09.2023, 15:16
-
O'zLiDePдан 100 лойиҳа: Ёш олимлар Лигаси
22.09.2023, 15:03
Фикрингизни қолдиринг