Депутатга сайловчилардан 20 та мурожаат келиб тушди

30.09.2022, 16:07

Депутатга сайловчилардан 20 та мурожаат келиб тушди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракцияси аъзоларининг электорат билан мустаҳкам алоқада ишлашида, айниқса, депутатларнинг ўз сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлари амалий аҳамият касб этади. Бу, ўз навбатида, депутатларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида муҳим таклифларни ишлаб чиқишда ижобий ўрин тутади.

Шу кунларда O’zLiDeP фракцияси аъзоси Эркин Салиховнинг сайловчилар билан учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Шундай учрашувлардан бири Оқдарё туманидаги 25 ҳамда 38 мактабларда бўлиб ўтди.

Дастлаб депутат 1 октябрь -  Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан педагог ходимларини самимий муборакбод этди. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз. Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди деди халқ вакили Эркин Салихов.

Шунингдек, депутат шу мактбларнинг ўзида фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Жумладан, мазкур жараёнда депутатга фуқаролардан ички кўчаларни асфальт қилиш, эски сим ёғочларни алмаштириш, йўлларни таъмирлаш, трансформатор ўрнатиш, имтиёзли кредитлар олиш, соғлиқни сақлаш, маҳалла биносини таъмирлаш масалаларига оид 20 та мурожаат келиб тушди.

Аҳолини ўйлантирган ушбу масалаларнинг 16 таси жойида ҳал этилди, Оқдарё туманидаги А.Навойи, Бозоржой, Даҳбет МФЙ фуқароларини ёзма мурожат ва аризалари  депутат назоратига олинди.

Хасан Ғафуров,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси

  • Кўрилди
    271
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+