Депутат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларини ўрганди

30.09.2022, 16:10

Депутат аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Николаевичнинг сайлов округидаги ўрганишлари қизғин руҳда ўтмоқда. Депутат аҳоли билан юзма-юз мулоқот қиларкан, уларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни жойида ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Мана шундай очиқ мулоқот тадбирларидан бири Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлигида аҳоли вакиллари билан ўтказилди.

Ўзаро очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда депутат Виктор Николаевич Пак, Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Ихтиёр Касимов, ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, маҳаллий аҳоли вакиллари, нуронийлар ҳамда фахрийлар иштирок этишди.

Мулоқотда иштирок этган “Тошлоқ”, “Тинчлик”, “Туркистон”, “Кўнгирдак”, “Халқобод”, “Мустақиллик” МФЙ фаоллари сўнгги олти ойда ҳудудда олиб борилган йўлларни асфальтлаштириш, кўчалар бўйлаб симёғочлар ва ёритгич чироқлари светофорлар, йўлларнинг мактабларга ўтиладиган қисмларида радарлар ўрнатиш каби  бунёдкорлик ишлари олиб борилгани учун туман ҳокимига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Буларнинг бари юртимизда олиб борилаётган халқпарварлик, инсонпарварлик сиёсатининг натижаси эканини алоҳида таъкидлашди.

Қизғин кечган мулоқотда аҳоли вакиллари ички йўлларни асфальтлаштириш, тиббиёт маскани, мактабгача таълим муассасаси қуриб бериш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш сингари ўзларини қийнаб турган муаммоларини баён этишди.

Туман ҳокими Ихтиёр Касимов юқорида тилга олинган муаммоларнинг бари тўғри экани, уларга ижобий ечим топилиб, босқичма-босқич ҳомийлар кўмаги, мутасадди ташкилотлар ёрдамида ҳал этилишининг аниқ муддатларини айтди.

Ҳоким ва аҳоли ўртасида ўзаро очиқ, самимий муносабатлар шакллангани, туман раҳбари аҳолининг яқин кўмакчисига айланганининг гувоҳи бўлган депутат ёш ҳокимнинг бу каби ижобий сифатларини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, мулоқотда иш билан бандликни таъминлаш, ишга жойлашишдаги коррупция ҳолатига чек қўйиш борасидаги мурожаатлар ҳам тингланди. Депутат мазкур мурожаатларни алоҳида қайд этиб оларкан, уларга нисбатан муросасиз чора кўрилиб, ижобий ҳал этилишида кўмаклашишга ваъда берди.

Тадбир сўнггида депутатга уйидан ўтган ер ости газ қувурининг чириши натижасида жабрланган “Уйғур” МФЙ Ободлик кўчасида яшовчи фуқаро уйи яқинидаги қудуқни газ сизиб чиқмаслиги учун очиб қўйишга мажбур бўлишаётганини билдирди. Туман ҳокими йиғилиш тугаши билан отахоннинг хонадонига бориб, шу куннинг ўзида мазкур муаммони ҳал этишга сўз берди. Куннинг иккинчи ярмида ҳоким ва тумангаз идораси мутасаддилари мурожаатчининг муаммосини жойида ўрганиб, ҳал қилишга киришишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    500
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+