10 нафар талаба ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди

30.09.2022, 16:12

10 нафар талаба ёшлар истиқболли кадрлар  захирасига олинди

O`zLiDeP Тошкент шаҳар  ва Учтепа туман Кенгашлари томонидан Ўзбекистон давлат Жаҳон тиллари универститети билан ҳамкорликда “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эркин Захидов, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ходимлари, фаоллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, университет профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар иштирок этди.

– Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад – партия иш фаолиятида кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг малакасини ошириш, партиянинг ривожи учун муносиб фаолларни танлаб олиш, шу боис, лойиҳа доирасида кадрларнинг билими, савияси, тажрибаси, жамоатчилик ўртасидаги обрўси хусусида кенг ва батафсил ўрганишга ҳаракат қилдик. Чунки партиялар сафини билимли, ташкилотчи ва ватанпарвар ёш кадрлар билан тўлдириш устувор вазифамиз, – дейди  O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ташкилий-партиявий ва истиқболли кадрлар билан ишлаш бўлими мудири  Сарвархон Иброҳимхонов.

Дарҳақиқат, глобаллашув шароитида ва сиёсий партиялар ўртасида рақобат кучайиб бораётган бир даврда партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Тадбир давомида сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 10 нафардан ортиқ ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+