Халқ вакили маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганди

30.09.2022, 16:13

Халқ вакили маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганди

Айни пайтда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлари турли долзарб масалаларга жойида ечим топиш, ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, халқимиз фаровонлигини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Умидахон Зокирова маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ўрганишиб, улар билан учрашув, мулоқотлар ўтказмоқда. Республикамизда қабул қилинган янги қонун, қарор ва фармонларнинг жойлардаги ижросини, ижтимоий соҳа объектлари ва тадбиркорлик субъектларининг бугунги фаолиятини яқиндан ўрганди.

Шундай учрашувлардан бири Андижон шаҳридаги 50- 31- 7- умумтаълим мактаблари ҳамда 50-мактаб худудидаги спорт мактаби қурилиш биносида бўлиб ўтди.

Дастлаб халқ вакили 50-умумтаълим мактабидаги муаммоларни ўрганди. Муассаса 960 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги кунда 1850 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқдалар. Мактабга қўшимча бино кераклиги шунингдек, ўрганишлар давомида синф хоналарининг  моддий-техника воситалари талаб даражасида эмаслиги аниқланди. Депутат мутасадди раҳбарлар билан биргаликда келишиб муаммони зудлик билан ҳал этишини ўз назоратига олди.

Қизғин мулоқотлар давомида фуқаролар ўз ҳудудларидаги йўлларни, кўп қаватли уйларни, уларнинг атрофини, сув қувурларини таъмирлаш, дорихоналардаги нархларни барқарорлаштириш, тижорат банкларидан кредитлар олиш, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ўз муаммоларини ҳал этиш юзасидан депутатларга мурожаат этишди. Шу аснода улар ҳам қайси соҳада бўлмасин, ўз меҳнат фаолияти билан вилоятимиз, шаҳримиз равнақига ҳисса қўшиш ниятида эканликларини билдириб ўтишди.

Бу учрашувлар эса турли соҳалардаги раҳбар ходимларни, халқ вакили бўлган депутатларни оддий аҳоли орасига тобора кенгроқ кириб боришларида муҳим аҳамият касб этади.

  • Кўрилди
    286
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+