Ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида устоз ва мураббийларнинг меҳнати беқиёсдир

30.09.2022, 16:17

Ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида устоз ва мураббийларнинг меҳнати беқиёсдир

Давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатимизда сўнгги йилларда илм-фан ва таълим-тарбия соҳаси давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган, ҳаётда муносиб ўрин топишига хизмат қиладиган яхлит ва узлуксиз тизим яратилмоқда.  Бунинг натижасида ёшларимиз илм-маърифатли ва ҳар томонлама соғлом, баркамол бўлиб улғаймоқда.

Ушбу машаққатли ва шарафли касбга садоқат билан эртанги келажак авлодимиз бўлган ёшларимизнинг ҳаётда ўз ўринларини топишида ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган қадрли устоз ва мураббийларни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

Президентимизнинг Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан йўллаган табригида ҳам бугунги соҳа вакилларининг машаққатли ва садоқатли меҳнати юксак эътироф этилди.

Кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширилмоқда.

Педагог ходимларни мажбурий меҳнат ва турли жамоатчилик ишларига жалб қилиш ҳолатларига чек қўйилгани, таълим муассасаларида қоғозбозликка барҳам берилаётгани бугун ўз ижобий натижасини кўрсатмоқда.

Олис ҳудудлардаги мактабларга дарс бериш учун жалб этилган юқори тоифали ўқитувчиларни моддий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилгани бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Мамлакатимизда фарзандларимизни гўдаклик давридан то камолот ёшига қадар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрнини топишига хизмат қиладиган узлуксиз ва самарали тизим яратилмоқда.

Хусусан, кейинги 6 йилда мактабгача таълим ташкилотлари сони 5,5 баробар кўпайиб, 28 мингдан ошгани ва қамров даражаси 70 фоизга етгани айниқса эътиборлидир.

Шу ўринда, 2022-2026 йилларда халқ таълими тизимини ривожлантириш бўйича Миллий дастур қабул қилингани, мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгаш ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Айни вақтда Ўзбекистон тарихида биринчи марта бошланғич синфларда фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлайдиган нуфузли халқаро баҳолаш дастурлари йўлга қўйилди.

Ушбу ислоҳотларнинг барчасининг таг замирида ўқитувчи ва мураббийларга қаратилаётган юксак эътиборнинг намунасидир.

Сўзим якунида барча таълим соҳаси вакилларини 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан қутлаб, барчасига сиҳат-саломатлик, хонадонларига тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

  • Кўрилди
    472
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+