“Ёшлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш” мавзусида мулоқот ўтказилди

30.09.2022, 16:41

“Ёшлар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш” мавзусида мулоқот ўтказилди

“2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” да ёшларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, улар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, ёшлар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш бўйича келгуси 5 йилликда амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар ўз аксини топди.

Шунингдек, ўтган йиллар давомида ёшларда соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар спортини оммавий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ёшларнинг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича бир қатор қарор ва фармонлар қабул қилинди.

“Yoshlar bilan” лойиҳасининг навбатдаги сонида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар самарадорлиги, қабул қилинган ҳужжатлар ижроси соҳани янада такомиллаштириш борасида амалга оширилиши кўзда тутилган тадбирлар ва уларнинг механизмлари муҳокама қилинди.

Тадбирда OʼzLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари, вазирлик ва идоралар вакиллари, партия фаоллари, Ёшлар парламенти аъзолари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда Президентимизнинг “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари билан белгиланган бир қатор вазифалар ижроси таҳлил қилинди.

Шу билан бирга “Ақлли тиббиёт” ва “Ягона тиббий ахборот марказ”ларининг фаолияти, ёшлар орасида гиёҳвандликнинг янгича кўриниши бўлган психотроп дориларни истеъмол қилиши ва уларга ўрганиб қолишлари, тизимда коррупция ҳолатлари мавжудлиги, чекка ҳудудларидаги спорт комплексларини ҳолати, таълим муассасаларида ногиронлиги бор талабаларга қандай қулайлик ва шароитлар яратилган ҳамда ёшларга мазкур соҳада кўмаклашиш масалалари алоҳида таъкидланди.

  • Кўрилди
    545
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+