“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида жиззахлик талаба ёшлар билан мулоқот ташкил этилди

30.09.2022, 16:42

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида жиззахлик талаба ёшлар билан мулоқот ташкил этилди

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнига кенг жалб этиш, сиёсий жиҳатдан етук, етарли билим ва малакага эга бўлган кадрларни ишга қабул қилиш учун “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Лойиҳа доирасидаги навбатдаги тадбир Жиззах Давлат педагогика университетида бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Феруза Нигматова, O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раисининг Ёшлар масаласи бўйича ўринбосари, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Фарҳод Одилов, партия вилоят Кенгаши ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, олий таълим муассасаларининг профессор ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар иштирок этдилар.

ЖДПУ вилоятдаги кўзга кўринган Олий таълим муассасаларидан бири бўлиб, унда ҳозирга кунда минглаб ёшларимиз ўзлари танлаган соҳа сир-асрорларини қунт билан ўрганмоқдалар. Эътиборли томони, O`zLiDeP  вилоят Кенгаши ва мазкур университет талабалари ўртасида узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Профессор ўқитувчилар ва талабаларнинг кўпчилиги, партия фаоллари ҳисобланади. Улар партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этиладиган барча тадбирларда, семинар ва давра суҳбатларида ўз фикр мулоҳазалари, таклиф ва ташаббуслари билан фаол иштирок этиб келадилар.

“Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбирда ҳам талабалар фаол иштирок этдилар. Тадбир давомида  партиянинг марказий, ҳудудий ва туман (шаҳар) Кенгашларига ишга қабул қилиш учун сиёсий жиҳатдан етук, кадрларни танлаш ҳамда уларни жой-жойига қўйиш ишларини янада такомиллаштириш, замонавий фикрлайдиган ёш кадрларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига тавсия этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, талабалар томонидан партия ҳаёти ва фаолиятига оид берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Тадбирда сиёсий жараёнларга қизиқиши баланд бўлган 12 нафар талаба ёшлар истиқболли кадрлар захирасига олинди.

Шоҳруҳ Ўразбоев,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    902
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+