Мактаб таълими сифатини ошириш - бугуннинг энг долзарб вазифаси

30.09.2022, 16:45

Мактаб таълими сифатини ошириш - бугуннинг энг долзарб вазифаси

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши мажлисгоҳида мактаб таълими сифатини ошириш, педагог кадрларнинг билим ва малакасини халқаро даражага олиб чиқиш дастури” ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мутахассислари, ўқитувчилар ҳамда депутатлар иштирок этган йиғилишда бугунги кунда вилоят мактабларида ёшларга берилаётган таълим ва тарбиянинг аҳволи таҳлил этилди.

Долзарб мавзудаги анжуманда Қарши шаҳар халқ таълими бўлими методисти Саида Ямгирова, 7-, 23-мактаблар ўқитувчилари Умида Файзуллаева, Моҳигул Норова ва бошқалар сўзга чиқишиб, мактаб дарсликлари хориж стандартидан кўчирилиб, ниҳоятда мураккаб қилиб юборилганлиги, 6 - синф ўқитувчиси эссе тугул, иншо ёза олмаслиги, диктант, баён ва иншо олишни қайтариш болаларнинг саводхонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишини, иш -режалар билан дарслик бир-бирига тўғри келмаслиги, кодлаштириш яхши самара бермаганлиги, ўқувчи кодини билиб олиб ўзига-ўзи баҳо қўя бошлагани, кундалик ва журналлар тутиш ниҳоятда зарурлиги, дарсликлар етишмаётганлиги, ота-оналарнинг код харид қилишни истамаганлиги боис ўқитувчилар олишга мажбурлиги, синфхоналар етишмаслиги сабабли бир синфда 35 нафар ўқувчига дарс ўтишга тўғри келаётганлиги ўқитувчилар ва ўқувчилар учун ноқулай ҳолатни келтириб чиқараётганлиги ҳақида куюниб сўзладилар.

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худоёрова иштирок этди ва халқ таълимини дунё талаблари даражасига кўтариш, педагогларнинг билим ва малакасини оширишни янада яхшилаш  борасида қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида сўзлаб берди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати.

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+