Жарқўрғонда ташкил қилинган янги хусусий клиника фаолияти билан танишилди

30.09.2022, 17:30

Жарқўрғонда ташкил қилинган янги хусусий клиника фаолияти билан танишилди

Мамлакатимизда хусусий тиббиётга шароит яратилгани натижасида чекка ҳудудлар, хусусан, туманларда ҳам замонавий клиникалар кўпаймоқда.Ана шундай клиникалардан бири Жарқўрғон туманида ҳам фаолият юритмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи мана шу манзилдан бошланди. Яъни партия лидери Жарқўрғон туманида иш бошлаган "ISTIQBOL MED CENTRE" клиникасидаги шароитлар билан танишиб, у ерда стационар тарзда даволанаётган беморлар билан суҳбатлашди.

10 миллиард сўм маблағ асосида барпо этилган клиника шу йилнинг январь ойида иш бошлаган. Муассасада болалар ва катталар учун 7 турдаги тиббий хизмат кўрсатилади. Асосан, юрак қон-томир касалликлари, неврология, гинекология, отоларингология фаолият турлари учун замонавий диагностика ускуналари ўрнатилган бўлиб, ҳозирда маҳаллий аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Партия раиси Актам Хаитов мазкур клиникада фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан ҳам учрашув ўтказди. Мулоқотда 14-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Самарқанд саммити ва унда кўтарилган муҳим сиёсий масалалар ҳақида тушунча берди. Саммит доирасида халқаро масалаларда, хусусан, тиббиёт йўналишида йўлга қўйиладиган ҳамкорлик, давлатларнинг ўзаро тажриба алмашинуви борасида ҳам тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг, партияга аъзо бўлиш истагини билдирган клиника ходимларига аъзолик гувоҳномалари топширилиб, янги Бошланғич партия ташкилоти тузилди.

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+