Томорқа маданияти бўйича амалий семинар ўтказилди
30.09.2022, 17:33

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Жарқўрғон туманидаги «Қорабура» маҳалласининг хонадонларида бўлиб, у ерда истиқомат қилаётган аҳолининг томорқадан қандай фойдаланаётгани билан қизиқди.
Хусусан, ҳудудда яшовчи Нормўмин Рахматовнинг хонадонида айнан томорқадан унумли фойдаланиш бўйича амалий семинар ҳам ташкил этилди. Унда тумандаги ҳоким ёрдамчилари, партия фаоллари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишиб, томорқа маданияти ва ундан мўл-кўл ҳосил олиш сирларидан воқиф бўлишди.
Жумладан, хонадон эгаси Нормўмин Рахматов тажрибаси ўрнак қилиб кўрсатилди. Н.Рахматов 30 сотих томорқасида кўкат маҳсулотларини экиб, бир йилда 3-4 марта ҳосил олиб, етиштирган маҳсулотини маҳаллий бозорда сотиб, даромад олмоқда.
Амалий семинар давомида Актам Хаитов томорқадан унумли фойдаланиш бўйича тавсияларини ҳам бериб ўтди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Томорқачиликни ривожлантириш депутатларнинг доимий назоратида
04.05.2023, 16:24
-
Томорқа – хазина манбаи
28.04.2023, 17:19
-
Мирзаобод тажрибаси: меҳр берсанг томорқа – катта даромад манбаи
20.04.2023, 14:23
-
Асакалик томорқачи аёл 18 сотих ердан йилига 120 миллион сўмга яқин даромад топмоқда
02.03.2023, 15:23
-
Термизлик томорқачи иссиқхонадан қандай даромад топишни яхши билади
28.02.2023, 18:51
Фикрингизни қолдиринг