Депутат тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди

03.10.2022, 11:54

Депутат тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Эмма Аслонованинг Бухоро туманидаги  "Янгиобод" МФЙ да ўз сайловчилари билан ўтказилган учрашуви давомида бугунги кунда қонунчиликда бўлаётган ўзгаришлар, Президент фармон ва қарорлари ҳамда уларнинг амалдаги ижроси тўғрисида сўз борди.

Шунингдек, учрашувда ҳудуд аҳолисини ташвишга солаётган бир қатор муаммолар ҳам ўртага ташланди. Гарчи аҳоли турмуш фаровонлигини яхшилаш борасида сайлов округида бир қатор амалий ишларга қўл урилган бўлсада, ечимини кутиб турган муаммолар ҳам йўқ эмас. Аҳоли вакиллари билан ўтказилган учрашув давомида, жумладан, ушбу маҳалла ҳузурида болалар спорт майдончасини барпо этиш, “Юрунпоён” қишлоғидан, “Туркон” қишлоғигача бўлган узунлиги 2 км дан иборат яроқсиз ҳолга келиб қолган сув қувурларини янгисига алмаштириш, шунча масофадан иборат йўлни жорий таъмирлаш сингари долзарб масалалар анчадан бери кўпчиликни қийнаб келаяпти.

Мурожаатлар орасида тадбиркорлар фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳам йўқ эмас. Маҳаллий тадбиркорлардан бири Нафиса Холова ўз соҳасига оид муаммо билан мурожаат этар экан, шу кунгача тижорат банкидан олинган тегишли миқдордаги кредит эвазига ҳудуддаги кичик саноат зонасидан тикувчилик фаолиятини йўлга қуйиш имконини берадиган бинони барпо этганини, бироқ бу корхонада иш бошлаш учун зарур асбоб-ускуналарни сотиб олиш эҳтиёжи мавжудлигини баён этди. Бу муаммони банкдан олинадиган навбатдаги кредит ёрдамида ижобий ҳал этиш мумкинлигини маълум қилди. Ушбу масалада депутат Э.Аслоновадан амалий ёрдам сўради.

Аҳоли вакиллари томонидан билдирилган барча мурожаатлар амалдаги қонунлар доирасида ижобий ҳал этилишини депутат Э.Аслонова учрашув иштирокчиларига маълум қилди.

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+