Шўрчида боғчага қамров даражаси ошиши учун нималар қилинмоқда?

04.10.2022, 10:42

Шўрчида боғчага қамров даражаси ошиши учун нималар қилинмоқда?

Шўрчи туманида 6 ёшли мактабгача ёшдаги болалар сони 4782 нафарни ташкил этади. Ҳозирда уларнинг 64,1 фоизи 3069 нафари боғчага қамраб олинган. Хўш, ҳозирда ушбу қамров даражасини кенгайтириш ва мавжуд МТТларга сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, ўқув қўлланма ва дидактик материаллар етказиб бериш, замонавий мебеллар билан таъминлаш учун қандай ишлар амал оширилди? Қанча маблағ сарф этилди. O'zLiDeP Шўрчи тумани депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган навбатдаги эшитувда ана шу саволларга жавоб изланди. Унда туман МТБ бошлиғи Ўрол Мирзатов ҳисобот берди.

Айни пайтда ҳудудда 206 та МТТ бўлиб, 42 таси давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлса, 14 таси давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил этилган. Қолган 150 таси оилавий боғчалар ҳиссасига тўғри келади.

Мактабгача таълим валирлиги томонидан берилган «Илк ва мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари» ҳамда «Илк қадам» давлат ўқув дастури нашр этилиб, тумандаги 36 та давлат мактабгача таълим ташкилотларига етказилди.

Шунингдек, нашр этилган методик қўлланмалар ва дидактик материаллар вилоят мактабгача таълим бошқармаси томонидан тақсимланиб, 70 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳам тарқатилди.

2022 йилнинг ўтган 9 ойи давомида ДМТТлари ходимларига жами иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун 13466478,7 минг сўм маблағ тўлаб берилди. Муассасалар  58160,1 минг сўмлик ўқув жиҳозлари билан ҳам таъминланиб, тарбияланувчиларга давлат бюджет маблағлари ҳисобидан 4264126,0 минг сўмлик сифатли озиқ-овқат, 12490,0 минг сўмлик дори-дармон маҳсулотлари етказиб берилди. Ташкилотларни замонавий мебеллар билан жиҳозлаш учун эса ўтган 9 ойда 129976,0 минг сўм маблағ сарфланди.

Эшитувда ушбу маблағлар очиқланар экан, депутатлар томонидан берилган саволларга ҳам жавоб қайтарилди. Мавжуд камчиликлар эса муҳокама марказида бўлди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+