Мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди

04.10.2022, 12:04

Мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги  O'zLiDeP фракцияси раҳбари Шарапат Ўтемисов очди ва бошқариб борди.

Йиғилиш кун тартибида Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг Қорақалпоғистон Республиккасида бажарилиши бўйича мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари тингланди.

Жумладан, Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги “2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг бажарилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси  Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Н.Казакбаевнинг ҳисоботи тингланди.

Бу борада Президент қарори асосида 2020-2023 йилларда 2 803 та лойиҳа ва объектларда 21 трлн 209 млрд сўмлик кенг кўламли ишларни амалга ошириш белгиланган бўлса, амалда жорий йилнинг 1 сентябрь ҳолатига жами баҳоси 9 трлн. 204,5 млрд.сўмлик 1 162 лойиҳа ишга туширилиб, 9 408 янги иш ўринлари яратилганлигини қайд этди. 

Бундан ташқари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳа (объект)лар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 февралдаги 49 - сонли қарорига мувофиқ, openbudget.uz  платформаси орқали  аниқланиши ҳам белгиланган.

Президентнинг 2021 йил 9 декабрдаги "Янги Ўзбекистон" массивларини қуриш ва ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони асосида қурилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазирлиги бўлим бошлиғи А.Ўразимбетов ҳам маълумот берди.   

Таъкидланганидек, юқоридаги фармон асосида Қораўзак туманида 6 та, Қонликўл туманида 10 та ва Кегейли туманида 7 та турар жойларни қуриш жами 3 та туманда режадаги 23 та турар жойларни қуриш бўйича бугунги кунда олиб борилаётган ишларга тўхтаб ўтди.

Йиғилиш давомида депутатлар мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини тинглар экан, ўзларини қизиқтирган саволларини фикр ва таклифларини ҳам айтиб ўтди.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+