Фаолият самарадорлигини ошириш йўлида янада жипслашайлик!

05.10.2022, 16:02

Фаолият самарадорлигини ошириш йўлида янада жипслашайлик!

Бугун юртимизда кечаётган кенг кўламли ислоҳотлар ўзани, жаҳонда содир бўлаётган кескин ўзгаришлар, юзага келаётган зиддиятлар сиёсий партиялардан фақат ўз дастуридаги вазифаларни ҳал этибгина қолмасдан, жамият олдида турган муаммолар ечимига ҳам алоҳида янгича нуқтаи назардан ёндашишни талаб қилмоқда.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам ҳудуддаги партия ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Руҳитдинов, партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, масъул ходимлар ва партия туман ва шаҳар Кенгашлари раисларининг биринчи ўринбосарлари – аппарат раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда сўз олган Бахтиёр Руҳитдинов партия ташкилотлари ва қуйи бўғинларининг самарадорлигини оширишга қаратилган қатор тавсия ва услубий кўрсатмаларни бериб ўтди.

Хусусан, партия аъзолари билан ишлаш, жойларда тарғибот тадбирларини ташкил этишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бунда депутатлар билан тизимли ишларни йўлга қўйиш, БПТлари фаолиятини ташкиллаштириш ва уларни услубий қўлланма ва дастурий тарғибот материаллари билан таъминлаб бориш, маҳаллий партия ташкилотлари ишини мувофиқлаштириш борасидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент вилоятига ташрифи доирасида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг сессиясида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида берган кўрсатма топшириқлари ижросини тизимли бажариш ҳақида алоҳида тўхталди.

Партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев эса бугун юртимизда фуқаролик жамиятининг муҳим институти бўлган сиёсий партияларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни борасида тўхталди. Жамият олдидаги ҳар қандай муаммони O’zLiDeP нинг дастури билан боғлаш мумкинлигини эътироф этди. Халқнинг фикри, уни қийнаб турган муаммоларни ўрганиш, жойида тизимли батараф этишда халқ вакиллари бўлган партия депутатлари ҳамда масъулларининг ўрни беқиёс бўлаётганини таъкидлади. Шунинг баробарида, бугунги замон олдимизга ҳар бир партия ходимидан ўз ишига янгича услубда ёндашиш талабини қўяётганини қайд этди.

Бугун партия тизимида фаолият олиб бораётган ёки шу йўналишда ишлашни мақсад қилган ҳар бир киши ўз олдига халқни рози қилиш ишига виждонан киришиши лозимлигини уқтирди.

Йиғилиш сўнгида, унда кўтарилган масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар ишлаб чиқилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    376
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+