Ғузорда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

05.10.2022, 17:01

Ғузорда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Партиямиз депутатлари ташаббуси билан очилган “Буюрсин” хусусий корхонаси воҳадаги 500 дан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаб келмоқда. Бош офиси Чироқчи туманида жойлашган, тадбиркор Ғанишер Жалолов томонидан асос солинган мазкур корхонада тайёрланаётган маҳсулотлар дўконлар пештахталарида туриб қолаётгани йўқ. Шу билан бирга йирик корхона ва ташкилотлардан буюртмалар ҳам келиб тушмоқда. Сифатли ва бежирим ветровкаларга хорижликларнинг ҳам қизиқишлари ортиб бораётир. Бўлимимиз томонидан Ғузор туманидаги “Буюрсин” хусусий корхонаси филиалида “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида ташкил этилган  тадбирда ҳам хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришда аёллар тадбиркорлигини ўрни борасида сўз борди.  Туманнинг Амир Темур, Обод, Мустақиллик, Чаноқ, Буюк карвон маҳаллаларида истиқомат қилаётган хотин-қизлар иштирок этган тадбирда маҳаллий ишлаб чиқаришни кўпайтириш орқали хотин-қизлар учун янги иш ўринлари борасида амалий таклифлар ўртага ташланди.

- Жорий йилнинг 5 февраль куни бу ердаги бўш турган бинони ижарага олиб, корхонамизнинг филиалини очиб, 120 нафар хотин-қизларни иш билан таъминладик,- дейди корхона иш юритувчи устози Зебо Абраева. – Уларнинг аксарияти уйда ўтирган, ишсиз хотин-қизлар эди. 15 хил турдаги ветровка курткалар, эркаклар куйлаклари ва бошқа кийим-кечаклар ишлаб чиқараяпмиз. Маҳсулотларимизнинг бир қисмини хориж мамлакатларига экспорт қилаяпмиз. Бугунги тадбир жараёнида бир гуруҳ ишловчиларимиз ўз тадбиркорликларини йўлга қўймоқчи эканликлари, жой ва кредит олиш борасида партия фаолларидан амалий ёрдам сўрашди.

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган анжуман иштирокчиларига Президентимизнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг даромад манбаини кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифалари тарғиботини янада кучайтириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, аёлларни кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик соҳаларига кенг жалб этиш, шунингдек, бугунги ислоҳотлар мазмун-моҳиятини жамиятимизнинг илғор қатлами бўлмиш тадбиркор хотин-қизларга етказиш, уларнинг тажрибасини оммалаштириш, замонавий экспортбоп ва рақобатдош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, жойларда айниқса, чекка қишлоқларда янги иш ўринлари яратиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш мақсадида ўтказилаётган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга сиёсий кучнинг дастурий мақсадларини тарғиб қилувчи материаллар тарқатилди

Гулбаҳор ТЎРАЕВА,

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

бўлими мудири.

  • Кўрилди
    564
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+