Халқ вакили эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

05.10.2022, 17:16

Халқ вакили эҳтиёжманд оилаларга саховат кўрсатди

Бугун халқ вакиллари ўз сайловчилари ишончини қозониш, мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, шу билан бирга саховат ва кўмак кўрсатишда фаоллик кўрсатмоқда. Айниқса, маҳаллада яшовчи ижтимоий ҳимояга ва доимий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиниб, ўз вақтида зарур ёрдам кўрсатиб келиняпти. Ҳар қандай жамиятнинг бағрикенглик ва меҳрибонлик хусусиятлари имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган шахслар ва кексаларга бўлган муносабати билан белгиланади.

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Шавкат Курбанбаев ҳам “Собиробод” маҳалласининг кўп фарзандли, ногиронлиги бўлган фуқаролар ва кексалар, эҳтёжманд оилалар ҳолидан ҳабар олди. Уларга меҳр улашиб моддий ёрдам кўрсатди.

Шунингдек, маҳалладаги “Аёллар дафтари”да турувчи ишсиз аёлларга субсидия асосида иш қуроли олиб беришда кўмаклашди ва улар доимий иш билан банд қилинди.

 

  • Кўрилди
    474
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+