Асакалик намунали томорқачи хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди

06.10.2022, 10:56

Асакалик намунали томорқачи хонадонида маҳорат дарси ташкил қилинди

O’zLiDeP Асака туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи томонидан Президентимизнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” Фармонида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.

Асака тумани “Деватаги” МФЙ да ташкил этилган мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат ёрдамчиси У.Назарова, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва “Аёллар қаноти” гуруҳи фаоллари Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда унда назарда тутилган ижтимоий масалалар, хусусан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтишди.

Очиқ, самимий ўтган мулоқотда опа-сингилларимизни ўйлантираётган масалалар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар хусусида ҳам суҳбатлашилди. Янги иш ўринларни яратиш, эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий кўмак бериш борасидаги масалаларни ҳал этиш учун депутатлар ўзларига қайд этиб олдилар.

Мулоқотдан сўнг O’zLiDePнинг “Намунали томорқачи аёл-фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида Деватаги маҳалласидаги хотин-қизлар учун намунали томорқачи Мадинахон Ибрагимова хонадонига ташриф буюрилди.

-Хонадонимизда 12 сотихли иссиқхона ташкил этганмиз, - дейди М.Ибрагимова. Помидор, булғор қалампирларини етиштириб, йилда икки маротаба даромад оляпмиз. Маҳалламиздаги 5 нафар ишсиз аёлларни бандлигини таъминлаганман. Партия томонидан биздай томорқачи аёлларга берилаётган эътибордан мамнунман.

Учрашув якунида намунали томорқачи Мадинахон ва фаол ишчилари O’zLiDeP сафига қўшилиш истагини билдирди.

Иродахон Таджибоева,

O’zLiDeP андижон вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    567
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+