Партиянинг қуйи бўғинлар сони ортмоқда

06.10.2022, 11:03

Партиянинг қуйи бўғинлар сони ортмоқда

Маълумки, O’zLiDeP электоратининг асосий қисми тадбиркор ва фермерлардан иборат. Партия Ромитан туман ташкилоти ҳисобида 4900 нафар аъзони ўз сафига бирлаштирган 64 та БПТ фаолият олиб бормоқда. Партия аъзоларининг 263 нафарини фермерлар ташкил этади.

Яқинда туман фермерлар Кенгаши ҳузурида ташкил этилган БПТда ўтказилган йиғилишда мамлакатимизда кейинги пайтда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, шунингдек, O’zLiDePнинг бу борадаги устувор вазифалари хусусида сўз борди. Йиғилишда сўзга чиққан партия туман Кенгаши аппарати раҳбари Насриддин Вохидов ҳудудда партия аъзолари сафини кенгайтириш долзарб вазифа бўлиб қолаётганлигини, хусусан туман Фермерлар Кенгашидаги  партия аъзолари сонини ошириш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлади. Туман партия ташкилоти билан фермерлар Кенгаши ҳамкорлигида бу борада олиб борилаётган ишлар ўз амалий натижасини бериши зарурлиги алоҳида қайд этилди. Негаки, тадбиркорлар ҳам фермерлар ҳам мамлакатимиз иқтисодиётининг таянчи, эл-юртимиз маъмурчилиги йўлида изчил фаолият олиб бораётган юртдошларимиздир. Уларнинг айнан O’zLiDeP аъзоси сифатида ўз вазифаларини талаб даражасида адо этишлари партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келади.

Йиғилишда туман фермерлар кенгаши ходимларидан бир гуруҳи ўз фаолиятларини айнан O’zLiDeP аъзоси сифатида давом эттириш истагини билдирдилар. Уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    399
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+