Ишчи гуруҳ фаолияти: Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди

06.10.2022, 11:06

Ишчи гуруҳ фаолияти: Тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилди

Қўрғонтепа туманидаги “KHANTEX CROUP” МЧЖда O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонда - янгича дунёқараш” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партия Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси вакили, партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, фахрийлар, депутатлар ва партия фаоллари иштирок этдилар.

Тадбирдан кўзланган мақсад – аҳолининг кенг қатламига O'zLiDeP ғоя ва мақсадларини тарғиб қилишдан иборат.

Партиянинг Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов тадбирда сўз оларкан, ўтаётган ҳар бир кун мамлакатимизда ўзгаришларга бой кунлар бўлаётганлиги, юртимизда кейинги олти йилда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаси бугун шаҳарларимизда, узоқ қишлоқларимизда ўз аксини топаётгани, амалга оширилаётган ушбу ўзгаришлар жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам ўзининг муносиб ушлушини қўшиб келаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Албатта, бу борада қўлга киритилаётган ўзгаришлар халқимизнинг буюк қудратига, қолаверса шу ислоҳотларга ишониб ўз партияси атрофида бирлашгани туфайли қўлга киритилаётган ютуқлардир. Айнан шу туфайли ҳам O'zLiDeP узоқ йиллардан бери бир шиорни ўзига бош шиорлардан бири сифатида билиб келмоқда: “Биргаликда биз кучмиз!”, - деди у ўз сўзида.

Шунингдек, халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутатлари ҳам сўзга чиқиб мамлакатимизда бўлгани каби туман ҳаётида ҳам мислсиз ўзгаришларга бой бўлгани, қисқа вақт мобайнида қурилган ўнлаб янги ижтимоий объектлар, сони тобора ошиб бораётган тадбиркорлик субъектлари, замонавий ва шинам уй жойлар, қишлоқлар, маҳаллаларда бўлаётган бунёдкорлик ишларига тўхталди.

Тарғибот тадбири якунида мазкур корхона ишчи ходимларининг 100 нафари сафдошларимизга айландилар ва корхона қошида партиянинг қуйи бўғини тузилиб,  гувоҳномалар топширилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+