Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий руҳда ўрганилмоқда

06.10.2022, 11:12

Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти танқидий руҳда ўрганилмоқда

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Вилоятнинг барча туман, шаҳар аппарат раҳбарлари, депутатлар, масъул ходимлари иштирок этган тадбирда партия ҳудудий кенгашининг ўтган вақт мобайнида қилинган ишлари муҳокама қилинди.

Йиғилишни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Ёшлар билан ишлаш бўлим мудири Жамшид Жалолов ҳамда аппарат раҳбари Ш.Бозорбоева олиб бордилар.

Партия томонидан жорий йилнинг тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишлари ҳамда келгусидаги долзарб вазифалар ижросига бағишланган таҳлилий-танқидий ўтган мазкур йиғилишда сиёсий фаолиятимизда электорат ва депутатларнинг фаоллигини ошириш, давлат ва жамият аҳамиятидаги дастурлар ижросига янада масъулият билан ёндашиш муҳим вазифа эканлиги алоҳида қайд этилди.

Энг муҳим вазифалардан бири сифатида партиянинг бошланғич ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларнинг фаоллигини ошириш, янги аъзоларни кўпайтириш, депутатларнинг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, назорат таҳлил тадбирларни йўлга қўйиш, депутатлик сўровлар, мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботларини мунтазам эшитиб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтган йиғилишда партиянинг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+