Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади

06.10.2022, 11:18

Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилади

Бугун мамлакатимизда тўқимачилик саноати кенг ривожланиб бораяпти, берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар натижасида тадбиркорлар ўз маҳсулотларини нафақат ички бозорга балки, хорижга экспортини йўлга қўймоқда. Ўзбекистон тадбиркорларининг маҳсулотлари дунё юзини кўрмоқда, харидорлари сони ошиб боряпти. Тўқимачилик саноати ҳақида гап кетганда албатта, наманганлик тадбиркорларнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Сабаби, Наманган вилоятида тўқимачилик саноати кенг ривожланиб боряпти, тадбиркорлик субъектлари сони кескин ошиб бормоқда. Бу эса ушбу вилоятда мутахассисларни етиштириш масаласи ҳам муҳим саналади.

Президентимизнинг қарори билан Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилаётганлиги тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эгадир.

Қарорга кўра, Институтда ўқув жараёни 2023-2024 ўқув йилидан бошланади ва кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. 2024-2025 ўқув йилига қадар Институт ҳузурида тўқимачилик технопарки фаолияти ҳам йўлга қўйилиши назарда тутилган.

2026-2027 ўқув йилига қадар Институтнинг камида 2 та бакалавриат таълим йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги халқаро тан олинган ташкилотлар аккредитациясидан ўтказилади.

Институтнинг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланмоқда. Унга кўра тўқимачилик саноати тармоқлари учун меҳнат бозорида рақобатбардош, юқори малакага эга олий маълумотли ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, шунингдек, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш; таълим дастурларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда, жумладан, қўшма таълим дастурлари асосида жорий этиш ҳамда илмий тадқиқотлар олиб бориш; таълим билан ишлаб чиқаришнинг интеграциясини кучайтириш, соҳа ташкилотларида талабаларнинг малакавий амалиётини йўлга қўйиш, кафедра филиалларини ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкасини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари ўқув жараёнини талабаларда мустақил билим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш ва амалий, жумладан, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантиришга йўналтириш; ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибани, жумладан, замонавий таълим технологияларини татбиқ этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини таъминлаш; илмий-педагогик салоҳиятни ошириб бориш, жумладан, профессор-ўқитувчилар стажировкаси ва малака оширишини нуфузли маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий-тадқиқот марказларида ташкил этиш ҳам назарда тутилган.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мазкур институтнинг вилоятимизга ташкил этилиши тўқимачилик саноати ва тадбиркорлик субъектлари учун малакали ва тажрибали мутахассисларни етиштириб беришда, минглаб иш ўринлари яратилишида туртки бўла олади.

Барно МИРЗАМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    409
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+