БПТлар фаолиятини янада жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

06.10.2022, 11:19

БПТлар фаолиятини янада жонлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

Жамоатчилик фикрининг шаклланишига таъсир кўрсатишда, партия фаолияти ҳақидаги ахборотни кенг жамоатчиликка етказишда, аҳолининг турли қатлам вакиллари, тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерлар, мулкдорлар синфи вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, уларни қўллаб-қувватлашда қуйи бўғин аъзоларининг алоҳида ўрни бор. 

Айни пайтда O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши таркибида 81410 нафар маслакдошларимизни ўз сафларига бириктирган 893 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда.

Вилоят партия Кенгаши томонидан Фахрийлар Кенгаши аъзолари, тажрибали партия фаоллари ҳамда депутатларни жалб қилган ҳолда  тузилган ишчи гуруҳлари, БПТлар фаолиятини янада жонлантириш, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш, етакчиларнинг сиёсий билим ва малакасини оширишга амалий ёрдам бериш ҳамда партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

- Ўрганишлар жараёнида фаол қуйи бўғин вакиллари рағбатлантириш билан бирга, БПТларнинг муаммоларни ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди ишчи гуруҳ аъзоси, вилоят партия Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Шоҳруҳ Ўразбоев. - Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, аксарият бошланғич партия ташкилотлари сиёсий, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказишда зарур сиёсий адабиётлар, тарқатма материалларга катта эҳтиёж сезишмоқда.

Ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида Жиззах шаҳридаги “Доктор А”хусусий клиникасида бўлиб ўтган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларда қуйи бўғин фаолларининг ўрни,  жаҳонда бўлаётган сиёсий жараёнлар, партиявий лойиҳаларни янада оммавийлаштириш тўғрисида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида 4 нафар партия сафига янги қабул қилинган аъзоларга гувоҳнома ва кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    578
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+