Ишчи гуруҳ: корхона қошида партиянинг қуйи бўғини тузилиб, 50 нафар аъзолар қабул қилинди

07.10.2022, 10:13

Ишчи гуруҳ: корхона қошида партиянинг қуйи бўғини тузилиб, 50 нафар аъзолар қабул қилинди

Бошланғич партия ташкилоти партиянинг таянч нуқтаси. Мана шу бўғинни жонлантириш бутун сиёсий майдонни ҳаракатга келтирувчи кучга айланиши мумкин. Агар унинг фаолиятида сусткашликка йўл қўйилса, камчиликлар бор бўйи билан юз очаверади.

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ҳудудларга бириктирилган ишчи гуруҳ вакиллари ўрганиш ишларини айни қуйи бўғинлардан бошлагани ҳам бежиз эмас, албатта.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги ўрганиш ишлари партия Пахтаобод туман Кенгашида давом этди. Ҳудудий Кенгаш тасарруфида 50 та бошланғич партия ташкилоти мавжуд. 30 та қуйи бўғиннинг фаолияти намунали, тажрибаси ўргангудек. Айни кунга қадар аъзолик бадаллари ўз вақтида тўланган, албатта, бунда БПТлар фаолиятининг самарадорлиги муҳим. Партия Пахтаобод туман Кенгаши учун белгиланган режа фоизи ортиғи билан бажарилиб келинган.

-Олдимиздаги биринчи вазифа фаолияти қониқарли бўлмаган 20 та бошланғич партия ташкилотини жонлантиришдир, - дейди O’zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари Хасанбой Тилаболдиев . –Бугунги давра суҳбатида камчиликларни бартараф этишга келишиб олдик. Таклифлар асосида қуйи бўғинлардаги фаолиятни янада жонлантиришга кўмаклашамиз.

Ишчи гуруҳи вакиллари партия Пахтаобод туман кенгаши томонидан “Бахт-Текстил Андижон” МЧЖда ташкиллаштирилган “Тадбиркорлар - Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” мавзусидаги тарғибот тадбирида иштирок этиб, ходимлар билан юзма- юз мулоқот ўтказди.

Мулоқотлар чоғида партия ходимлари томонидан мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда партиянинг ўрни хусусида йиғилганларга атрофлича тушунчалар берилди.

Тарғибот тадбири якунида мазкур корхона қошида партиянинг қуйи бўғини тузилиб, 50 нафар аъзоларига гувоҳномалар топширилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+