Ишчи гуруҳ: Тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди, янги аъзолар қабул қилинди

07.10.2022, 10:18

Ишчи гуруҳ: Тадбиркорлик субъектлари фаолияти ўрганилди, янги аъзолар қабул қилинди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насим Алимов Олот туманидаги “Парвоз Хумо Равнақ Транс” МЧЖ пахта тўқимачилик кластерига қарашли ёғ-мой заводида бўлди. Корхона меҳнат жамоаси аъзолари билан суҳбат давомида хитой технологияси асосидаги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ушбу ишлаб чиқариш субъекти фаолияти билан ҳам қизиқди.

Маълумки, бундан бир мунча вақт олдин  ушбу пахта тўқимачилик кластери томонидан туманда 6 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига ёғ-мой заводи  қурилиб ишга туширилган эди. Бугунги кунда бу ерда  150 нафар қишлоқ ёшлари доимий иш билан таъминланган.

Учрашувлар давомида бутун мамлакатимизда бўлганидек, ушбу туманда, хусусан тадбиркорлик субъектларида, жумладан, мазкур заводда ҳам меҳнат аҳлини рози қилиш мақсадида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бераётганлиги таъкидланди. Иш-хизматчилар учун меҳнат ва дам олиш шароитларининг яратилганлиги, замонавий асбоб-ускукналарнинг иш жараёнида қўлланилаётганлиги белгиланган режа топшириқларни ўз вақтида бажаришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса аҳолини муҳофазалашга қаратилган партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларига тўла мос келади. Шу мақсадда ёғ-мой заводида ҳам O’zLiDeP  бошланғич ташкилотини тузишга келишиб олинди. Завод ишчи хизматчиларидан 30 нафари партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари туман марказида барпо этилаётган “Олот Сити” қурилиши билан ҳам танишдилар. Мазкур ҳудудда яқинда ўз иш фаолиятини йўлга қўйган давлат хусусий шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, у ердаги тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва таълим–тарбия жараёнларини кўздан кечирдилар. Ушбу таълим-тарбия муассасасини барпо этиш ташаббускори бўлган – “Маржона” хусусий корхонаси раҳбари 82 ёшли З.Чўллиева билан суҳбатда бўлдилар. Мазкур МТТда ҳозирги пайтда 120 нафардан ортиқ-ўғил қизлар тарбияланмоқдалар. 

Худди шундай учрашувлар вилоятнинг Қоракўл, Жондор ва Ромитан туманларида ҳам бўлиб ўтди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    340
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+