“Янги авлод кадрлари” – истиқлол таянчларидир

07.10.2022, 10:26

“Янги авлод кадрлари” – истиқлол таянчларидир

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши томонидан “Янги авлод кадрлари” лойиҳаси доирасида Қарши Муҳандислик иқтисодиёт институтида   очиқ мулоқот ташкил этилди. 

Институт профессор ўқитувчилари ва талабалар иштирокидаги мусоҳабада O’zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ташкилий-партиявий ишлар бўлими мудири Рустам Пошшоев сўзга чиқиб,  Президентимиз ташаббуси билан “Инсон қадри учун” тамойилига асосан ишлаб чиқилган, етти устувор йўналишдан иборат Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш, ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масаласига катта эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.  

- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бардавомлигини таъминлашда, аввало, сизнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга таянишимиз айни ҳақиқатдир, - деди Рустам Пошшаев. - Шу боис учинчи Ренессанс пойдеворини яратишга астойдил бел боғлаган ёшларимизнинг билим ва малакаси ошириш, меҳнат шароитларини яхшилашга кўмаклашиш партиямизнинг дастурий мақсадларидан ўрин олган. Мамлакатимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат. Президентимиз ёшлар билан учрашганда уларнинг ғайрат-шижоатидан куч-қувват олишини, навқирон авлод Ўзбекистонимизнинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси эканлигини мамнуният билан эътироф этадилар. Дарҳақиқат, юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, ёшларнинг куч-ғайрати ва азму шижоатига таянишимиз айни ҳақиқатдир. Ватанимиз тақдири, эртанги кунимиз қандай бўлиши ёшларни баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш борасидаги бугунги саъй-ҳаракатларимиз билан чамбарчас боғлиқ.  

Очиқ мулоқот жараёнида институтимиз талабаларининг  мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч ҳисобланган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолияти ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдик,  -дейди  2 – курс талабаси Шоҳсувор Холматов. - Партия Дастури, унда ёшларга берилган имкониятлар, айниқса, “Янги авлод кадрлари” лойиҳасининг мазмун-моҳияти, партия тавсияси билан давлат бошқаруви идораларида ишлаётган ташаббускор ёшлар, таниқли ишбилармон ва раҳбарлар, тадбиркорлар, депутатлар фаолияти ҳақидаги маълумотларни катта қизиқиш билан тингладик. Тенгдошларимиз мазкур сиёсий куч сафида бўлиш ниятида эканликларини,   “Ёшлар қаноти” томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларда иштирок этмоқчи эканликларини билдиришди. Ишонаманки, бундай мулоқотлар бизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигимизни ошириш баробарида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишимизга яқиндан ёрдам беради.  

 

Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган давра суҳбатида шиддати тез замон билан ҳамнафас яшаб, тараққиёт сари дадил одимлаш учун муттасил ўқиб-ўрганиш, янгиликлар сари интилиш, билимларни янада мустаҳкамлаш талаб этилишини алоҳида таъкидланди. O’zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши билан ўртасидаги ҳамкорлик меморандуми асосида  воҳадаги олийгоҳларда таҳсил олаётган талабалар вилоят ишлаб чиқариш саноатида қўлланаётган замонавий технологиялар билан танишаётганлиги, малака оширган ҳолда  назария билан амалиётни уйғунлаштириш асносида ишлаб чиқаришга инновацион технологияларни жорий этиш,  замонавий  қурилмаларнинг ишлаш жараёни, уларни  бошқариш хусусидаги билимларга эга бўлаётганликлари ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Сарвар БЕКМУРОДОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

бўлими мудири.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    401
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+