Ишчи гуруҳ: Йирик корхоналар фаолияти билан танишилиб, партиянинг қуйи бўғинлари очилмоқда

07.10.2022, 11:42

Ишчи гуруҳ: Йирик корхоналар фаолияти билан танишилиб, партиянинг қуйи бўғинлари очилмоқда

O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан жойларда тарғибот-ташвиқот ишлари фаолликда олиб борилмоқда. Бугунги ташриф Марҳамат туманидаги “РАЙЁНА” масъулияти чекланган жамияти бўлди.

Ҳудудий партия ташкилотлари ҳамда қуйи бўғинлар фаолиятини янада жонлантириш ва уларга амалий ёрдам бериш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ вакиллари мазкур корхона фаолияти билан танишиб, ходимлари билан суҳбат олиб бордилар. Суҳбат чоғида O‘zLiDeP нинг Дастурий мақсад ва вазифаларининг мазмун-моҳияти ҳамда партия томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув давомида мазкур МЧЖнинг 50 нафар ходимларидан иборат янги қуйи бўғин тузилиб, уларга партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. Дархақиқат, O‘zLiDeP Марҳамат тумани Кенгаши томонидан жойларда замон билан ҳамнафас бўлиб партия ғоя ва мақсадларини кенг оммага етказишда фаоллик кўрсатяпти. Натижада яхши марраларга эришилмоқда. Тарғибот тадбирлари жойларда давом этмоқда.

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+