Ишчи гуруҳ: 1200 нафар кишининг бандлигини таъминлаган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишилди

07.10.2022, 11:47

Ишчи гуруҳ: 1200 нафар кишининг бандлигини таъминлаган тикувчилик корхонаси фаолияти билан танишилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Насим Алимов Бухоро вилоятида бўлган чоғида партия вилоят Кенгаши раиси биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Бобомурод Очилов, O’zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши масъуллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамроҳлигида ҳудуддаги “Amirtex” ёрлиғи остида фаолият юритувчи “AZTEX” тикувчилик фабрикаси раҳбарияти ҳамда ишчи-хизматчилари билан юзма-юз мулоқот қилди.

Ушбу тикувчилик фабрикаси жорий йил, июл ойидан бошлаб ўз фаолиятини йўлга қўйган. Корхонада 1200 нафар кишининг меҳнат бандлиги таъминланган бўлиб, уларнинг 755 нафари айнан тикувчилик йўналишидаги ишлар билан банд. Япония давлатидан 14 млрд. 170 млн. сўм маблағ эвазига келтирилган 660 та сўнгги русумдаги тикув машиналари ёрдамида экспортбоп ярим тайёр хом ашё – мато ишлаб чиқарилмоқда. Ишчи-хизматчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи бу ерда 2 млн. сўмни ташкил этмоқда. Устоз – шогирд йўналишидаги ишлар ҳам талаб даражасида ташкил этилган. Корхона тўла қувват билан ишга туширилгач, 264,0 млрд.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга киришилади.

Меҳнат жамоаси билан ўзаро суҳбатда Насимжон Алимов мамлакатимизда кейинги пайтда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг самараси, шунингдек, O’zLiDePнинг ҳозирги даврдаги устувор вазифалари хусусидаги ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган Президент Фармон ва қарорларининг ижросини таъминлашда туман партия Кенгаши масъуллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлариниинг фаоллиги янада ошириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Учрашувда шунингдек, O’zLiDeP нинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар ва уларнинг амалдаги ижроси хусусида ҳам сўз борди. Корхона меҳнат жамоаси аъзолари ушбу партия аъзоси сифатида фаолият олиб боришга даъват этилдилар. Корхона ишчи хизматчиларининг 50 нафардан ортиқроғи партия дастурий мақсад ва вазифаларига хайрихохлик билдириб O’zLiDeP сафига киришга розилик билдирди. Келгусида ушбу ишлаб чиқариш субъектида партия қуйи бўғини тузиладиган бўлди.

Шу куни Насим Алимов ва вилоят партия ташкилоти масъуллари Вобкент ҳамда Ғиждувон туманларида бўлиб, туман Кенгаши масъуллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари шунингдек, туман ҳокимлиги, ҳуддудлардаги корхона ва ташкилотлар мутасаддилари билан ҳам учрашдилар. Учрашувлар давомида мазкур туманларда партиявий йўналишда олиб борилаётган ишлар атрофлича таҳлил этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+