Жиззахда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилиб, янги БПТлар ташкил қилиняпти

07.10.2022, 11:49

Жиззахда тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишилиб, янги БПТлар ташкил қилиняпти

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари партия фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш, мавжуд муаммоларини ўрганиш ва уларни партиявий воситалар билан бартараф этишда кўмаклашиш, партия сафига янги аъзоларни жалб қилиш мақсадида ҳудудлардаги корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишмоқдалар.

Жиззах шаҳри бўйлаб ўрганишлар ўтказаётган ишчи гуруҳ аъзолари  дастлаб, “Жиззах Моторс” МЧЖда бўлдилар. Мазкур корхона 1991 йилда ташкил топган бўлиб, унда ҳозирги кунда 22 нафар ходим меҳнат қилмоқда. Танишув жараёнида МЧЖда фаолият олиб бораётган ва партия сафига кириш истагини билдирган 5 нафар кишининг рўйхати шакллантирилди. Уларга партия фаолияти ҳақида тушунчалар берилди.

Кейинги манзил - “Мадад шифо сервис” хусусий тиббиёт бирлашмаси бўлди. Мазкур тиббиёт маскани 2011 йилда ташкил топган. Клиникага тажрибали шифокор Моҳира Пулатова раҳбарлик қилмоқда. Айни пайтда клиникада 10 нафар киши меҳнат қилмоқда. Бу ерда ҳам партияга кириш истагида бўлган 4 кишининг рўйхати шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP   депутатлик гуруҳи раҳбари Шавкат Азимов билан учрашдилар.

Учрашув давомида депутат билан биргаликда БПТлар фаолиятини жонлантириш, янги аъзоларни қабул қилиш ва партия нашри “ХХI аср” газетасини депутатлар, фаоллар орасида оммавийлаштириш тўғрисида сўз юритилди, зарурий иш режалари белгилаб олинди.

Абдукарим Исахонов,

O`zLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

 

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+