Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 40 нафар хотин-қизлар фаоллари партия сафига қўшилди

08.10.2022, 10:48

Маҳаллаларда фаолият олиб бораётган 40 нафар хотин-қизлар фаоллари партия сафига қўшилди

O`zLiDeP Асака туман Кенгаши томонидан “Оила ва хотин-қизлар” туман бўлими билан ҳамкорликда “Маънавий янгиланиш: имконият ва истиқболлар” мавзусида  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Сардорбек Марипов, партия вилоят Кенгаши аппарат ходимлари, депутатлар, партия фаоллари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этдилар. 

Унда сўз олганлар O`zLiDeP ғоялари ва мақсадлари, жамият тараққиёти тутган ўрни ва роли хусусида, шунингдек,  давлатимиз раҳбари томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш маслаларига қаратилган 5 устувор йўналишига доир белгиланган мақсад ва вазифалари юзасидан атрофлича маълумотлар берди.

Давра суҳбатида сўнгги йилларда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими янги босқичга кўтарилганлиги, аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ҳамда мустаҳкамлаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида эътироф этдилар.

Тадбир сўнггида O`zLiDeP ғоя ва мақсадларига хайрихоҳ бўлган 40 нафар маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаолларига партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди ва “Оила ва хотин-қизлар” туман бўлими қошида янги бошланғич партия ташкилоти тузишга эришилди.

  • Кўрилди
    510
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+