Депутат янги мактаб очилишида иштирок этди

08.10.2022, 10:54

Депутат янги мактаб очилишида иштирок этди

Юнусобод тумани “Хасанбой” МФЙ ҳудудида янги қурилган 354-сонли умумтаълим мактаби очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Равшан Фазилов иштирок этиб мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини янги мактаб очилиши муносабати билан табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

Мазкур янги мактаб 870 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 150 нафар ўқувчи таҳсил олишни бошлади. Ҳар бир инсон, ҳар бир ота-онанинг эзгу орзуси бўлмиш соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш. Шу мақсадда юртимизда минглаб замонавий ўқув масканлари, болалар спорти иншоотлари барпо этилмоқда. Шунингдек, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини ўқув жараёнига жорий этиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказизишда мактаблар ва уларда фаолият юритаётган устозларнинг хизмати беқиёсдир. Барча таълим муассасалари, хусусан, умумтаълим мактабларини давр талабларига мос ҳолда ривожлантириш, замонавий жиҳоз ва ускуналар, ўқув лабораториялари ва устахоналар билан таъминлаш давом этмоқда, янги таълим стандартлари, дастур ва қўлланмаларни жорий этиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, депутат Равшан Фазилов Юнусобод туманидаги “Исломобод” МФЙ ҳудудида янги спорт комплекси очилиш маросимида ҳам қатнашди.

  • Кўрилди
    655
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+