Ишчи гуруҳ: Партия ҳудудий кенгашлар фаолияти ўрганилмоқда
10.10.2022, 13:47

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов ва партия Тошкент вилоят Кенгаши мутасаддилари партия ташкилотлари ўрни ва ролини янада ошириш, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқ депутатлари вилоят сессиясида берган кўрсатма ва топшириқлари ижросини самарали ташкил этиш учун Пискент туманида бўлишди.
Партия Пискент туман Кенгаши томонидан амалга оширилаётган фаолиятни яқиндан ўрганишди. Бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишишди. Жойларда аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоларни бартараф этиш, мурожаатларни ўрганиш тизимини янада яхшилашга доир ўз кўрсатма ва тавсияларини беришди.
Депутатлик гуруҳи ишини янада жонлантириш, депутатлик эшитувлари самарадорлигини ошириш, ҳудудда партия ташкилоти имиджини шакллантириш борасида йўл-йўриқлар кўрсатишди.
Шу куни O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов, партия Тошкент вилоят Кенгаши мутасаддилари, туман Кенгаши раиси Азимжон Ибрагимов, аппарат раҳбари, халқ депутатлари Пискент туман Кенгашидаги партия депутати Зайнаб Махмудовалар давлатимиз раҳбари белгилаб берган вазифалар ижросини амалга оширишда кўмаклашиш ва бу борадаги ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳудуддаги қатор тадбиркорлик субъектларида ҳам бўлишди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгиланмоқда
28.03.2023, 12:42
-
Қуйи бўғин вакиллари маҳаллий кенгаш депутатлари билан ҳамкорликда аҳоли мурожаатларини ҳал қилаяпти
13.03.2023, 14:39
-
Депутатлар ва БПТ фаоллари қуёш панелларини ўрнатиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти
06.03.2023, 10:55
-
БПТ раҳбари қайси амалий иши учун юксак баҳоланди?
02.03.2023, 17:25
-
БПТ фаолиятидаги камчиликлар очиқланди
02.03.2023, 15:31
Фикрингизни қолдиринг