Ишчи гуруҳ: “Jizzax Kentex” МЧЖда янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

10.10.2022, 13:51

Ишчи гуруҳ:  “Jizzax Kentex” МЧЖда янги БПТ фаолияти йўлга қўйилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари Элмурод Панжиев, партия Жиззах вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов, партия фаоллари ҳамда депутатлардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари “Жиззах” махсус иқтисодий зонасида бўлиб, “JIZZAX KENTEX” МЧЖ фаолияти билан танишдилар.

Мазкур корхонада Швейцариядан келтирилган замонавий асбоб-ускуналар ўрнатилган бўлиб, асосан, халқали калава ип ишлаб чиқарилади. Айни пайтда корхонада 910 нафар кишининг бандлиги таъминланган бўлиб, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг 80 фоизи Туркия, Германия, Хитой каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган вақти давомида корхонада 209,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, экспорт ҳажми 14692,7 минг АҚШ дорлларини ташкил қилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари дастлаб корхонада ишчи-ходимлар учун яратилган шароитлар, иш шароитлари билан яқиндан танишиб, корхона меҳнат жамоаси билан яқиндан мулоқотда бўлдилар.

Ўзаро мулоқотлар чоғида меҳмонлар корхона ходимларига сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устивор йўналишлари, O’zLiDePнинг ҳозирги кунда амалга ошираётган фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтдилар.

Эътиборли томони, ўзаро суҳбатларда корхона ходимлари партия фаолиятига катта қизиқиш билдириб, ишчи гуруҳ аъзоларига ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилишди. Ушбу саволларга жавоб бериш чоғида, O’zLiDeP нинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиявий лойиҳалар ва уларнинг амалдаги ижроси хусусида ҳам атрофлича маълумотлар берилди ҳамда корхона меҳнат жамоаси аъзолари партия сафига киришга даъват қилинди.

Натижада партия сафига кириш истагида бўлган 30 нафар янги аъзолар рўйхати шакллантирилиб, уларга O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгашининг эсталик совғалари топширилди. Эндиликда мазкур корхонада ҳам янги БПТ фаолият йўлга қўйиладиган бўлди.

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    607
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+