Спортнинг бир нечта тури бўйича маҳалла ёшлари ўртасида депутат кубоги ўтказилди

10.10.2022, 14:01

Спортнинг бир нечта тури бўйича маҳалла ёшлари ўртасида депутат кубоги ўтказилди

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Шавкат Курбанбаев ташаббуси билан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спортга жалб этиш, уларнинг соғлом ҳаёт кечиришларини таъминлаш мақсадида турли спорт мусобақаларини ташкил қилиб келмоқда.

Депутат ўз округи ҳудудига қарашли “Анорзор” ва “Ҳусниобод” маҳаллалари ёшлари ўртасида спортнинг стол тенниси, шашка ва шахмат турлари бўйича Депутат кубогини ўтказди.

Мусобақада 60 нафарга яқин ўғил ва қизлар қатнашди, қизғин бўлиб ўтган баҳслар якунида ғолиб, совриндорлар медаль ва совғалар билан тақдирландилар. Шунингдек, Юнусобод тумани “Хуснобод” маҳалласида ёшлар ўртасида ташкил этилган шашка-шахмат ва стол тенниси спорт турлари буйича 53-мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб фахрли 1-2-3-ўринларни эгалладилар.

  • Кўрилди
    349
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+