Ҳоким ўринбосари ҳисобот берди

10.10.2022, 14:13

Ҳоким ўринбосари ҳисобот берди

O’zLiDeP Уйчи туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Аъзамжон Ғофуровнинг ҳисоботи эшитилди.

Таькидландики, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14-февралдаги 71-сонли қарорига асосан 114 та, жумладан, К-савдо платформасига мувофиқ 133 та ер майдони савдога чиқариш учун таклиф киритилган, 21 та ноқонуний объект бартараф этилган. Янгиер, Овчибулоқ ва Юксалиш кичик саноат ҳудудларида 250 дан ортиқ столбалар ўрнатилган ва 10 кВ ли электр тармоғи тортилган. Шунингдек, 80 дан зиёт трансформатор таъмирланган.

Депутатлар ҳисобот юзасидан саволлар ҳам бердилар. Амалга оширилган ишлар эътироф этилгани ҳолда йўл қўйилган айрим камчиликлар ва ҳал қилиниши зарур бўлган муаммоларга эътиборни қаратдилар.

  • Кўрилди
    451
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+