Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари фаолиятини жонлантириш бўйича амалий семинар ўтказилди

10.10.2022, 14:40

Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий ва қуйи ташкилотлари фаолиятини жонлантириш бўйича амалий семинар ўтказилди

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитаси масъул ходими Акром Жўраев ва Самарқанд вилоят Кенгаши ходимларидан таркиб топган иш гуруҳлар туман-шаҳар Кенгашларидаги партия фаолиятини жонлантириш, бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш тизимини яхшилаш, партия аъзолари сонини кўпайтириш мақсадида жойларга чиқиб, ўрганишлар, амалий мулоқотлар олиб боряпти.

Самарқанд вилоят партия кенгаши маҳаллий вакиллик органларидаги партия депутатлик гуруҳлари ва қуйи тузилмалар ҳамкорлигида жойларда аҳолининг кенг қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш, хусусан, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий маданиятини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таьминлашга қаратилган қатор лойиҳа ва тадбирларни амалга оширишда фаоллик кўрсатиб келаяпти.

Бугунги кунда O’zLiDeP вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари таркибида 1347 дан ортиқ бошланғич партия ташкилотлари мавжуд бўлиб, вилоятда партия аъзолари сони 118 минг нафардан ошди.

Мулоқотлар давомида бошланғич партия ташкилотини жонлантириш, уларга услубий кўмак бериш, корхоналардаги қолган ишчи ходимлар билан ҳам тарғиботлар ўтказиш, уларга партиянинг Дастурий мақсад ва вазифаларини мунтазам тарғиб қилиш борасида тўхталинди.

Дастлаб Пахтачи туман Кенгаши фаолияти ўрганилиб, тадбиркорлар ва фермерлар билан учрашув ўтказилди. Пахтачи туманидаги "Мирзаев Шухрат Кенжаевич" фермер хўжалиги қошидаги ун заводи ишчиларининг 55 нафари партия сафига қабул қилинди.

Шунингдек, Жомбой туман Кенгаши ва қуйи бўғинлари фаолияти ўрганилиб, туманидаги 34 мактабгача таълим муассасасида ташкил этилган тарғибот тадбири натижасида 22 нафар партия сафига аъзолар қабул қилинди.

15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан Жомбой туманидаги “Эски Жомбой” ҳамда “Қудуқли” маҳалласида истиқомат қилувчи меҳнаткаш аёллар - пилла етиштирувчи, пахтакор, фермер, тадбиркор хотин-қизлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Шунингдек, туманидаги "Шербоев Муродулло" чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги аъзолари билан бўлиб ўтган мулоқот давомида партия сафига 10 нафар аъзолар қабул қилиниб, мазкур фермер хўжалиги қошида партия қуйи бўғини ташкил этилди.

Насиба Мўминова,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    467
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+