O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди

11.10.2022, 11:15

O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашининг фаолияти танқидий таҳлил қилинди

O’zLiDeP Бухоро вилояти Кенгашининг навбатдаги йиғилишида вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари, раислари, аппарат раҳбарлари, партия фаоллари иштирок этдилар.

Йиғилишда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури доирасида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган партиявий ишлар атрофлича муҳокама этилди. Партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят  Кенгаши депутати Фармон Аминов ҳисоботида таъкидланганидек, тадбиркор, фермерлар, шунингдек аҳолининг бир қатор қатламлари манфаатларини ҳимоялашда қонун устуворлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин–қизларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш, маҳаллий  кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари фаолиятини кучайтириш орқали партия электоратини қийнаб келаётган  муаммолар ечимини излаб топишда муайян натижаларга эришилган. Бу борадаги амалий ишлар натижадорлигини айниқса Бухоро шаҳри, Ғиждувон, Вобкент туманларида кўриш мумкин.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан мутасадди идора ва ташкилотларга 625 та депутатлик сўровлари юборилган. Депутатлик гуруҳлари томонидан 80 нафар мансабдор шахснинг эшитувлари амалга оширилган. Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари сессияларига 51 та масала киритилган.

Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан жойларда сайловчилар иштирокида 1307 та учрашув  ўтказилиб, уларда аҳолини қийнаб келаётган 1058 та масаланинг 935 таси ижобий ҳал этиб берилган. Бир қатор мурожаатлар атрофлича ўрганиш ва мақбул ечим топиш мақсадида ваколатли идораларга юборилган.

Вилоятда партия аъзолари сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида аъзолар сони 61729 нафарга етказилган. Партия қуйи бўғинлари сони 14 тага кўпайиб, эндиликда 837 тани ташкил этиб турибди .

Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази рахбари Насим Алимов ҳам иштирок этди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+