Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий кенгашлари фаолияти ўрганилмоқда

11.10.2022, 11:26

Ишчи гуруҳ: Партиянинг ҳудудий кенгашлари фаолияти ўрганилмоқда

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Н.Раджапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимларидан таркиб топган ишчи гуруҳлар партия фаолиятини янада жонлантириш,  партиянинг асосий таянч бўғини бўлган БПТлар фаолияти тизимини яхшилаш, электоратимиз вакиллари ва маслакдошларимиз сафини янада кенгайтириш борасида жойларга чиқиб, ўрганиш ишлари ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда O’zLiDeP Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгашининг 76 мингдан зиёд аъзолари 1021 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ Элликқалъа тумани фаолияти билан танишди.

Учрашувда ишчи гуруҳ вакиллари партиянинг таянч тузилмалари томонидан аҳолининг кенг қатламлари ўртасида партиянинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, депутатлик гуруҳи ишларини янада жонлантириш, партиянинг мақсад ва вазифалари, электоратимиз бўлган  тадбиркор ва ишбилармонлар, фермерларни қўллаб-қувватлаш борасида  олиб борилаётган ишлар, тадбиркорларимиз учун яратилаётган имконият ва шароитларни партия вакилларига етказишларида фаол бўлиш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Партиянинг Элликқалъа туман Кенгаши аъзоларининг тўрт мингга яқини 71 та бошланғич партия ташкилотига бириктирилган бўлса,   Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидан 2 нафар ва Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши депутатларидан 8 нафар депутатларимиз фаолият олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳнинг ўрганиш ишлари Беруний туманида ҳам давом этди. 

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    549
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+