Фаолият таҳлил этилди, вазифалар белгилаб олинди

11.10.2022, 11:29

Фаолият таҳлил этилди, вазифалар белгилаб олинди

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия ҳудудий, шаҳар, туман кенгашлари аппарат раҳбарлари, бўлим бошлиқлари иштирок этдилар.

Йиғилишда ўтган туққиз ой мобайнида барча йўналишлар бўйича шаҳар, туманлар кесимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилиб берилди. Хусусан, Косонсой, Норин, Янгиқўргон, Мингбулоқ каби айрим туман кенгашларида тарғибот тадбирларида сусткашликка йўл қўйилганлиги, партия вакилларида таъсирчанлиги ва самарадорлиги сезилмаётганлиги, депутатларда ташаббускорлик етишмаётганлиги, бошланғич ташкилотлар билан ҳамкорлик мустаҳкам эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ушбу туман кенгашлари аппарат раҳбарлари бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан ҳисоб бердилар.

Йиғилишда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул вакили Севара Муслимова иштирок этди ва партия шаҳар, туман ташкилотлари олдида турган асосий вазифаларга, жумладан, бошланғич ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари иш фаолиятини янада жонлантириш масаласига тўхталиб ўтди.

Йиғилишда партия туман кенгашлар фаолияти танқидий руҳда чуқур таҳлил этилди ва аниқ вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+