Томорқа кластери фаолияти билан танишилди

11.10.2022, 11:32

Томорқа кластери фаолияти билан танишилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари ,Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Гурлан туманидаги Бирлашган қишлоғида жойлашган “Мақсуд-Манзура” томоқа хизмати кластери фаолияти билан танишди.

Мазкур кластер айни пайтда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, иссиқхоналар қуриб бериш орқали томорқачиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келмоқда. 12 йўналишда фаолият кўрсатишга мўлжалланган ушбу кластерда бугунги кунда сутни қайта ишлаш, паррандачилик, кимёвий дори воситалари дўкони, агромарказ каби йўналишларда аҳолига сифатли хизматлар кўрсатиб келиняпти.

Кластер раҳбари Махсуд Бекманов Хитой технологияси асосида қурилган замонавий иссиқхона ҳам ташкил этган. Иссиқхона асосан кўчатчиликка ихтисослашган бўлиб, аҳолига арзон нархда помидор, бодринг, бақлажон каби полиз экинлари кўчатлари, турли гул ва дарахт кўчатларининг янги навларини етиштириб беради.

Спикер ўринбосари мулоқотлар давомида Нукус маҳалласини томорқачилик йўналишида намунали маҳаллага айлантириш, аҳолининг ер билан тиллашишини ва томорқачилик билимларини чуқур ўзлаштиришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, маҳаллани саримсоқпиёз етиштиришга ихтисослашувини таъминлаш ва “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойилини жорий этиш бўйича тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар  берди.

  • Кўрилди
    424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+