Тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!

12.10.2022, 12:02

Тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш – устувор мақсадимиз!

Сўнгги йилларда юртимизда тери-мўйна ва жун етиштириш тармоқларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Натижада, соҳада ижобий силжишлар кузатилмоқда.

O’zLiDeP тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватларкан, Тошкент вилоятида жун етиштириш тармоқларини ривожлантириш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш, қўшимча иш ўринларини очишларида кўмаклашишни ўз олдидаги устувор вазифалардан деб билади.

Партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов бошчилигида Пискент туманида бўлиб турган партия мутасаддиларининг навбатдаги ўрганишлари Буюк Британия инвестициявий лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи қўй ва эчки жунини қайта ишлаб, экспорт қилишга мўлжалланган корхона бўлди.

Бу ерда партия масъулларини қаршилаган корхона иш юритувчиси корхонанинг фаолияти ва ишчи-ходимларга яратилган шароитлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Россия Федерацияси, Хитой сингари хорижий давлатларга асосан эчки жуни, Буюк Британияга эса қўй жунини қайта ишлаб жўнатишга тайёрлашлари ҳақида тўхталаркан, жун маҳсулотларини маҳаллий чўпонлар ва аҳоли ҳамда Бухоро, Қашқадарё вилоятларидан ҳам йиғиб келинаётгани хусусида ҳам гапириб берди. Жунга қайта ишлов берувчи қурилма ва асбоб-ускуналарнинг ишлаш механизми билан ҳам таништирди.

Бугун юртимизда яратилган қулай тадбиркорлик муҳитини алоҳида эътироф этиб, барча имконият ва шароит учун миннатдорлик билдирди. Корхонада янги иш ўринларини яратиш борасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилаётганини қайд этди.

Ўз ўрнида бўлим мудири Бахтиёр Рухитдинов ҳам партиянинг тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида экспорт-импорт тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича давлат харидларини кенгайтириш бўйича таклифларни илгари суриши ҳақида батафсил тушунтиришлар бериб ўтди.

Партия мутасаддилари ҳамиша мамлакат таянчи бўлган тадбиркорларни эшитишга, уларни қийнаб турган муаммоларни ижобий бартараф этишда яқиндан бевосита кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди.

Вилоятда жунни қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар салоҳиятини ошириш – ҳудуд иқтисодиёти барқарорлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.

Ташриф асносида истиқболдаги ўзаро ҳамкорлик борасида ҳам келишиб олинди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+